Дешам ЖЧ-2026 ярим финалига чиқиш таассуротлари билан ўртоқлашди

10 июл 2026, 08:00
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/4 финалидан ўрин олган Марокаш миллий жамоасига қарши ўйиндаги ғалаба (2:0) ҳақида гапирди.

"Яхши бўлди, бу қийин ўйин эди. Бугун биз пенальтини голга айлантира олмадик ва бир нечта вазиятларни қўлдан бой бердик.

Килиан Мбаппе борасида ҳеч қандай муаммо йўқ, у гол ургунига қадар имкониятга эга бўлган эса-да, ўзига ҳеч қачон шубҳа қилмайди.

Биз айнан ўзимиз хоҳлаган жойдамиз. Энди яхшигина тикланиб оламиз ва рақибимиз ким бўлишини кутамиз. Францияда қанчалик ҳаяжон ва эҳтирослар ҳукм сураётганини тасаввур қила оламан. Бу ерда эса биз ўз дунёмиздамиз ва мен бунга янада кўпроқ амин бўлмоқдаман. Биз бу ерга айнан шунинг учун келганмиз ва футболчилар иложи борича узоқроққа бориш учун қўлларидан келган барча ишни қилишга мажбурдирлар. Биз жиддий тўсиқни бартараф этдик", — дея Дешамнинг сўзларини ФИФА расмий сайти келтиради.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: FIFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›