Ламин Ямаль ЖЧдаги дебют голини кимга бағишлаганини айтди

22 июн 2026, 13:40
Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямаль жаҳон чемпионатларидаги дебют голини кимга бағишлаганини маълум қилди.

"Бу голни онамга, севган қизимга, оиламга, дўстларимга, бу ерда ҳозир бўлган барчага ҳамда Матаро аҳлига бағишлайман", — дея Ямалнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Ямаль Саудия Арабистонига қарши баҳсда майдонда 45 дақиқа ҳаракат қилди ва танаффусда захирага олинди. Унинг ўрнига майдонга ҳужумчи Йереми Пино тушди. Ламин майдонда бўлган вақти ичида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга улгурди ва бу унинг жаҳон чемпионатларидаги илк голи бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: https://x.com/FabrizioRomano