ФИФА ЖЧ-2026 финалидан сўнг Испания терма жамоаси суратидан Трампни олиб ташлади

Aslanov Jasurbek
20 июл 2026, 22:39
Луис де ла Фуэнте жамоаси финалда Аргентина терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ЖЧ-2026 ғолиби бўлди.

АҚШ Президенти ғолибларга совринни топширди ва футболчилар байрам қилаётган пайтда подиумда қолди. ФИФА матбуот хизмати Жаҳон чемпионатининг X ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида испанияликларнинг байрам қилаётган суратини жойлаштирди, уни шундай қирқилдики, Трамп кадрга тушмай қолди. Шундан сўнг аккаунтда АҚШ Президенти кўринадиган бирорта ҳам сурат эълон қилинмади. Испания терма жамоаси ҳам дастлаб X саҳифасига Трампсиз суратни жойлаган, аммо сиёсатчи испанияликларнинг бошқа постидаги суратда кўринади.

photo_2026-07-07_15-11-18.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/FIFAWorldCup

Сўнгги янгиликлар

Барча ›