Чемпионлар лигаси. 3-турнинг энг яхши футболчиси аниқланди ФОТО
20 окт 2017 15:59
Янгиликлар
Чемпионлар лигаси. 3-турнинг энг яхши футболчиси аниқланди ФОТО
Европа чемпионлар лигаси 3-турининг энг яхши футболчиси номи аниқланди.
Мухлислар ўртасида ўтган сўровномада "Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салаҳ 51 фоиз овоз билан турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 1-турда ҳам Салаҳ шундай сўровномада ғолиб чиққанди.
"Ливерпуль" бу турда сафарда "Марибор"ни 7:0 ҳисобида мағлуб этди. Салаҳ бу ўйинда 2та гол уриб 1та голли пас берди.
Ёдингизда бўлса сайтимизда Муҳаммад Салаҳ энди ҳар ой "Ливерпуль"да энг яхши футболчи бўладими? мақоласини чоп этгандик. Шу мақолани қайта ўқиб чиқишни тавсия қиламиз.
Сўровнома бор жойда Салаҳ ғолиб бўлаверади)

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар