"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди

Alisher Ostonov
19 дек 2025
"Насаф" ярим ҳимоячи Шароф Муҳитдинов билан шартномани узайтирди.

"Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди! 

Моҳир ярим ҳимоячимиз Шароф Муҳитдинов жамоамиз билан шартномасини узайтирди ва яна бир йил "аждарлар" шарафини ҳимоя қилади. 

Ўзининг паслари ва шедевр голлари билан мухлислар кўнглидан жой олган футболчимизга ва жамоамизга омад тилаймиз!", — дейилади хабарда.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати