

TalkSPORT хабарига кўра, “Лестер” анчадан бери Поттерга қизиқиб келган ва мураббий ишсиз қолганидан сўнг унинг менежерларига таклиф билан чиқишди. Бироқ британиялик мураббий бу таклифни қабул қилмади, у тезда яна бош мураббийлик курсига ўтиришни истамаган ва бироз муддат дам олишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, “Лестер” АПЛдаги сўнгги олтита учрашувда ғалаба қозона олмади ва турнир жадвалининг 19 поғонасида кетмоқда.



