

"Кўклар" футболчи билан 2032 йилнинг ёзига қадар (яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан) шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Бошқа жамоаларнинг қизиқишига қарамай, Уортом "Челси"га ўтишни танлади. Яқин кунларда "Челси" ярим ҳимоячи трансфери бўйича "Кристал Пэлас" билан музокараларга киришади.
Адам Уортон 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 53 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.



