

Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда. Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" чап қанот ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, бразилиялик футболчига "Фламенго" ва "Бетис" клублари қизиқиш билдирмоқда.
"Крузейро" Брунонинг бошланғич нархини 15 миллион еврога белгилади. Аниқлик киритилишича, "Бетис" футболчини сотиб олишни жуда хоҳлайди, аммо клуб аввал Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлардан ўйинчиларни қабул қилиш муаммосини ҳал қилиши керак.
Бруно 2026 йилда барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 31 та ўйин ўтказди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.



