"Ал Ҳилол" "Барселона"га Дарвин Нуньесни таклиф қилди

31 май 2026, 11:28
"Ал Ҳилол" ҳужумчи Дарвин Нуньесни "Барселона"га юборишга тайёр.

Саудия клуби энди уругвайликка умид қилмаяпти - унга янги жамоа қидирмоқда.

Ҳужумчининг хизматлари ҳимоячи Жоау Канселу бўйича музокаралар чоғида "Барселона"га таклиф қилинган эди. Каталония клуби "Ливерпул"нинг собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдорми ёки йўқ, ҳозирча номаълум.

Нуньес Карим Бензема келганидан кейин "Ал Ҳилол"даги ўрнини йўқотди. Дарвиннинг ҳозирги бозор қиймати Transfermarkt портали томонидан 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Mundo Deportivo