Мареска "Челси"нинг 50 млн. евролик ҳимоячисини "Ман Сити"га таклиф қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
30 май 2026, 13:43
"Манчестер Сити"нинг янги мураббийи Энцо Мареска бўлажак ёзги трансфер ойнаси учун "шаҳарликлар" таркибини шакллантиришни бошлаб юборди.

“Сити” "Челси"нинг 27 ёшли чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья билан музокаралар олиб бормоқда. Аввалроқ Мареска Кукурелья билан бирга ишлаган ва у янги жамоасига идеал тарзда мос тушади деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.
"Челси" футболчини, айниқса, ўзларининг асосий рақибларидан бирига қўйиб юбориш имкониятига шубҳа билан қарамоқда. Бироқ, агар Кукурельянинг ўзи ўтишга қарор қилиб туриб олса, уни клубда сақлаб қолиш осон бўлмаслиги мумкин.
Жорий мавсумда ҳимоячи "Челси" таркибида 50 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади, трансфер қиймати эса Transfermarkt талқинига кўра 50 миллион еврони ташкил этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Caught Offside