Моуриньюнинг Эндрикка нисбатан режалари маълум бўлди

31 май 2026, 12:07
ОАВда "Реал Мадрид"нинг навбатдаги мураббийи сифатида тилга олинган Жозе Моуринью бразилиялик ҳужумчи Эндрикни ўз жамоаси таркибида кўришга умид қилмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, Эндрик португалиялик мутахассис ва клуб раҳбариятининг узоқ муддатли режаларига киритилган. Эндрик ўтган мавсумда Франциянинг "Лион" жамоасида ижара асосида ўйнади.

Бразилиялик ҳужумчи Франция чемпионатида ўзини яққол намоён этди. Эндрик 21 ўйинда 8 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano