Украинанинг 2017 йилдаги энг яхши мураббийи: "Каннаваро Ўзбекистонни гуруҳдан олиб чиқади"

Iskandarov Abdulaziz
31 май 2026, 14:22
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихидаги энг муҳим ва интизорлик билан кутилган Жаҳон чемпионати дебютига яқинлашмоқда.

Айни шу паллада ўзбек футболи ичидаги ва ташқаридаги таниқли мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари мухлислар учун ҳар қачонгидан ҳам қизиқарли. Диққат марказимизда — юртимизда фаолият юритаётган хорижлик тажрибали мутахассис.

​Бу галги суҳбатдошимиз ўз вақтида Украина Премьер-лигасида катта ҳажмдаги ишни бажариб, 2017 йилда "Украинанинг энг яхши мураббийи" деб эътироф этилган, айни пайтда эса Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўринбосарлари устози сифатида маҳаллий футболни ичидан ўрганаётган Роман Санжар. Тажрибали мутахассис терма жамоамизнинг сўнгги ўйинлари, Фабио Каннаваронинг тактик юришлари ва Фарғонадаги фаолияти ҳақидаги хулосалари билан ўртоқлашди.

​— Роман Николаевич Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сўнгги учрашувларини кузатдингизми? Улар ҳақида қандай фикрдасиз ва ўзингиз учун қандай хулосалар чиқардингиз?

​— Мен терма жамоанинг ўртоқлик учрашувларини кузатдим. Бироқ расмий ўйинлар улардан тубдан фарқ қилса керак, деб ўйлайман. Ўша назорат баҳсларида бош мураббий Фабио Каннаваро учта марказий ҳимоячидан иборат тактик схемасини синовдан ўтказди.

​— Сизнингча, Ўзбекистон терма жамоасининг энг кучли ва заиф чизиқлари қайсилар?

​— Мен терма жамоанинг ҳар бир чизиғи етарлича балансга эга деб ҳисоблайман. Алоҳида ажратиб кўрсатадиган заиф нуқта йўқ.

​— Ўзбекистон гуруҳдаги рақиблари билан муносиб кураша оладими?

​— Фабио Каннаваронинг бой тажрибаси ва ўзбекистонлик футболчиларнинг юқори классини ҳисобга олсак, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалашга тўла қодир.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia