Мареска Энцо Фернандес ҳақида: "Сити" футболчилари уни жамоада кўришни исташди"

4 сен 2026, 20:17
"Манчестер Сити" бош мураббийи Энцо Мареска жамоанинг янги ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес ҳақида илиқ фикр билдирди.

Аргентиналик футболчи "Челси"дан 125 миллион фунт эвазига "Манчестер Сити"га ўтди ва АПЛ трансфер рекордини такрорлади.

"У қандай қилиб ғалаба қозонишни билади — Жаҳон чемпионати ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Энцо — ҳақиқий ғолиб.

Охирги 4-5 кун ичида “Сити”нинг тўрт-беш нафар футболчиси мендан Энцо келадими-йўқми, деб сўради. Чунки улар уни жамоада кўришни исташарди.

Биз учун унинг жамоага қўшилгани жуда муҳим ва бундан 100 фоиз хурсандмиз", — деди Мареска.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC