

Манба маълумотларига кўра, турк клуби 22 ёшли франциялик футболчи учун 30 миллион евродан сал камроқ тўлайди. Яқин кунларда ярим ҳимоячи "Галатасарой" билан шартнома имзолайди.
Угочукву 2025 йилнинг ёзида "Челси"дан "Бёрнли"га ўтган. Футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 38 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали Угочукванинг бозор қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда.



