Дастан Сатпаев фаолиятини Англиянинг бошқа жамоасида давом эттиради

14 авг 2026, 23:10
Яқиндагина "Челси" таркибига келиб қўшилган қозоғистонлик иқтидор Дастан Сатпаев ижара асосида фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради.

Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, футболчи “Бернли”да ижара асосида ўйнайди. Клублар “Челси”даги рақобатнинг катталиги ва футболчига кўпроқ ўйин амалиёти беришни мақсад қилишган.

“Бернли” янги мавсумда Чемпионшипда ўйнайди.

Сатпаев “Челси”даги илк ўйинида гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano