

“Челси” ПСЖ ҳимоячиси Левен Кюрзава учун кураш олиб боради. Лондонликлар 27 ёшли футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган. Аввалроқ Левенни ўз сафида “Арсенал” ҳамда “Барселона” ҳам кўришни хоҳлаётгани маълум бўлганди.
Футболчи жорий мавсум ПСЖ сафида Лига 1 доирасида 14 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди.



