"Челси" Франция терма жамоаси футболчиси бўйича музокараларни бошлади

19 июл 2026, 18:19
"Челси" франциялик ҳимоячи Максенс Лакруанинг эҳтимолий трансфери бўйича "Кристал Пэлас" билан биринчи расмий музокараларни ўтказди.

Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

"Кристал Пэлас" ўз ҳимоячисини камида 64 миллион еврога баҳоламоқда. Клуб нархни аниқлашда ван Хеккенинг яқинда "Брайтон"дан "Тоттенхэм"га ўтганини ҳисобга олган.

Лакруа 2024 йилнинг ёзида "Вольфсбург"дан "Кристал Пэлас"га ўтган ва жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланган. У қисқа вақт ичида Франция терма жамоасида дебют қилди ва клубга Конференциялар лигаси, Англия кубоги ва Суперкубогини ютишда ёрдам берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/JacobsBen