"Челси" 35 ёшли ҳужумчиси ўз сафига қўшиб олмоқчи

28 июл 2026, 09:35
"Челси" "Брайтон"нинг 35 ёшли ҳужумчиси Дэнни Уэлбекнинг трансфери бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Бу ҳақда "Sky Sports" хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, клублар ўртасидаги мулоқот ижобий руҳда ўтмоқда. Уэлбекнинг "Брайтон" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади, клуб муносиб молиявий таклиф бўлган тақдирда футболчининг кетишига тўсқинлик қилмоқчи эмас.

Дэнни Уэлбек "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади ва ушбу жамоада катталар даражасида ҳам тўп сурган. Бундан ташқари, футболчининг фаолият тарихида "Арсенал", "Уотфорд" ва бошқа клублар бор. Футболчи "Брайтон" шарафини 2020 йилдан бери ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумнинг 40 та ўйинида Уэлбек 14 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports