МЮ 2025/26 йилги мавсумда рекорд даромад ҳақида ҳисобот берди

Aslanov Jasurbek
23 сен 2026, 19:38
"Манчестер Юнайтед" 2025/26 йилги мавсум якунлари бўйича рекорд даромад ҳақида ҳисобот берди.

30 июнда якунланган охирги ҳисобот даврида МЮ 677,6 млн фунт ишлаб топди ва ўтган йилги рекордини (666,5 млн фунт) янгилади. Эътиборлиси, ўтган мавсумда манкунианликлар еврокубокларда иштирок этишмаган эди, 2024/25 йилги мавсумда эса жамоа Европа Лигаси финалигача етиб борган.

Операцион фойда 22,6 млн фунтни ташкил этди — ваҳоланки, ўтган йили клуб 18,4 млн фунт стерлинг миқдорида зарар кўрган эди. Ушбу кўрсаткичнинг яхшиланишига операцион харажатлар ва ходимлар сонини қисқартириш, шунингдек, АПЛда жамоа натижаларининг яхшиланиши эвазига эришилди.

Тўғриланган EBITDA кўрсаткичи (фоизлар, солиқлар, эскириш ва амортизация чегирилгунга қадар олинган фойда) бир йилда рекорд даражадаги 216,4 млн фунтга етди — бу олдинги ҳисобот даврига нисбатан 18,4 фоизга кўп. Шу билан бирга, МЮнинг бир йиллик соф зарари 43 млн фунтни ташкил этди — олдинги молиявий йилни клуб 33 млн фунт зарар билан якунлаган эди.

Прогнозларга кўра, кейинги ҳисобот даврида МЮ тушуми 740 млн дан 760 миллион фунтгача, тўғриланган EBITDA кўрсаткичи эса 205 млн дан 225 млн фунтгачани ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Business Wire

Сўнгги янгиликлар

Барча ›