"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида
05 окт 14:50
Янгиликлар
"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида
Суперлига доирасидаги "Сурхон" - "Динамо" (0:2) учрашувидан кейин жамоамиз ҳужумчиси Анваржон Ҳожимирзаевнинг Термиздаги ўйин ва Ўзбекистон миллий жамоасига таклиф этилгани ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
"Авваламбор, мухлисларимизни, «Динамо» жамоамизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Осон ўйин бўлмади, лекин Худога шукур уддаладик. Мақсадимиз ғалаба эди ва бунга эришдик.
Ҳиссиётлар яхши албатта, Худога шукур деймиз, насиб қилди. Ўзбекистонлик барча футболчиларнинг орзуси, мақсади миллий жамоада ўйнаш, чақирилганимдан хурсандман, Худо хоҳласа боримизни бериб, ҳаракат қиламиз", - деди Динамо" жамоаси сардори.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси 9 октябр куни Тошкентда Кувайтга қарши майдонга тушса, 13 октябрда Малайзияда Уругвайга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар