UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  8 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

"Бухоро" катта трансфер остонасида Янгиликлар

"Бухоро" катта трансфер остонасида

"Championat.asia" сайти журналисти Шаҳбоз Беғамовнинг маълум қилишича, "Бухоро" жамоаси янги мавсумда ўз таркибига тажрибали ҳужумчи Александр Гейнрихни қўшиб олиши мумкин.

Маълум бўлишича, Қозоғистон чемпионатининг "Ордабаси" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган Александр Гейнрихнинг клуби билан тузган шартномаси ниҳоясига етган.

Хабарларга кўра, Гейнрих келаси мавсумдан бошлаб Олий лигада фаолиятини давом эттириши мумкин.


"Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев жамоага Александр Гейнрихни таклиф этмоқчи.
Гейнрих янги мавсумда "Бухоро" тўпурари Иван Нагаевни ўрнини тўлдириши кутилмоқда.


Клуб бу борада ўзига хос рокировкани амалга оширишга яқин.
Нагаев Қозоғистонга, Гейнрих эса "Бухоро"да.

Ўзбекистон терма жамоасига таклиф этилган Иван Нагаев келаси йили фаолиятини Қозоғистон чемпионатида давом эттириш эҳтимоли юқори. Ҳозирча қайси клуб унга қизиқаётганлиги номаълум.


Шунингдек, "Бухоро" жамоаси янги мавсумда ўз таркибига собиқ футболчиси, жорий мавсумни "Атирау"да ўтказаётган Шавкат Саломовни қайтариши мумкин.

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика