"Бунёдкор"нинг таклифини кутдим ёхуд "Пахтакор"га ўтган Миржаҳон Мираҳмадовнинг фикрлари

Iskandarov Abdulaziz
8 янв 2022
Футболчилик фаолияти давомида "Обод" ва "Бунёдкор" клубларида Суперлигада иштирок этган ҳужумчи Миржаҳон Мираҳмадов "Пахтакор" билан шартнома имзолади.

Биз футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

"Ўтган мавсум давом этаётган бир вақтда "Пахтакор" клуби расмийлари таклиф билан алоқага чиққан эди. У вақтда ҳуқуқий жиҳатдан "Бунёдкор"га тегишлилигим ва мавсум давом этаётгани сабабли аниқ жавоб қайтармаган эдим. Мавсум якунлангач ҳам аввал "Бунёдкор" раҳбариятининг таклифини кутдим. Собиқ жамоамдан янги мавсум бўйича таклиф ва режалар бўлавермаганидан сўнг "Пахтакор" расмийлари билан жиддий музокарага киришдим. Якунда ўзаро фикрларимиз бир жойдан чиқди ва мен "Пахтакор" аъзосига айландим ҳамда клуб билан 2 йиллик муддатга мўлжалланган шартномага қўл қўйдим. 

"Навбаҳор"дан таклиф бўлгани рост. Аммо мен "Пахтакор"да ўйнашни хоҳладим. Албатта, янги жамоамда рақобат кучли, лекин рақобатдан асло қўрқмайман. Ўйлайманки, янги жамоамда ўз ўрнимни топаман ва ғалабаларига ҳиссамни қўшаман", - дея сўзини якунлади Мираҳмадов. 

Маълумот учун, Миржаҳон Мираҳмадов "Пахтакор"га қарши ўйинларда "шерлар" дарвозасини 4 марта ишғол қилган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia