

Шерзод Игамбердиев ўз Instagram саҳифасида ёзишича, МТЖ Жаҳон чемпионати стартидан олдин ЖЧ-2026 мезбон мамлакати билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
"1-июнда эса ЖЧ-2026 мезбон терма жамоаларининг бири билан ўйнаймиз. Келишув имзоланиб ҳам бўлган. Муҳими, мундиалда ушбу терма жамоа билан бир гуруҳдан жой олмасак бўлгани," - дея ёзмоқда Шерзод Игамбердиев ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидан бирида.




