Саудия Арабистони футболчиси: "Жанубий Кореядан кейин Ўзбекистонни ҳам мағлуб этмоқчимиз"

Оқил Абдубарноев
17 ноя 2026, 17:15
Саудия Арабистони миллий терма жамоаси футболчиси Муҳаммад Абу аш-Шамат Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан ўз фикрларини билдирди.

Футболчи "Самания" телеканалидаги "Ал-Минса" дастурига берган интервьюсида Жанубий Корея устидан қозонилган ғалаба (3:2) жамоага қўшимча ишонч бағишлаганини таъкидлади.

"Жанубий Корея устидан қозонилган ғалабадан кейин руҳиятимиз кўтаринки. Ўзбекистонни ҳам мағлуб этишни мақсад қилганмиз", – деди Абу аш-Шамат.

Шунингдек, футболчи Саудия Арабистони терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейинги фаолияти ҳақида ҳам гапирди.

"Биз ўзимизга ишонардик. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашига ҳам ишончим катта эди. Якунда Форс кўрфази кубогини қўлга киритдик. Олдинда бизни янада яхши кунлар кутмоқда. Саудиялик мухлислар ҳамиша уларни хурсанд қилишимизга муносиб", – деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 17 ноябрь куни Доҳада бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Самания ТВ

Сўнгги янгиликлар

Барча ›