

Тошкентда пойтахт дербиси, Наманганда водий дербиси бор. Олмалиқда эса “Қизилқум“ меҳмон бўлади - кончилар дербиси.
“Нефтчи“ бугуннинг ўзида чемпионликни расмийлаштириши мумкин. Бунинг учун аввало “Навбаҳор“ мағлуб этилиши ва “Пахтакор“ ғалаба қозона олмаслиги (дуранг ёки мағлубият) талаб этилади.
Шундай ҳолат кузатилса, кейинги 2 та турда “шерлар“ максимал очко тўплашса ҳам “Нефтчи“га ета олишмайди.





