UZ

Сўнгги янгиликлар

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Шўртан" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Шўртан"

Бугун олий лиганинг 23-туридан ўрин олган олтита баҳс бўлиб ўтади.

Қизиқарли кечиши кутилаётган учрашувларда бири Қўқонда, "Қўқон-1912" ва "Шўртан" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. 

Турнир жадвалига назар солсак, "Қўқон-1912" 34 очко билан 7-ўринни, "Шўртан" эса 20 очко билан 14-ўринни банд этиб турибди. Қўқонликлар ҳатто иккинчи ўринга ҳам кўтарилиб олишганди, аммо иккинчи даврадаги тўрт мағлубият жамоани пастга тушириб юборди. Хусусан жамоа кетма-кет охирги иккита баҳсни ютқазди. 

"Шўртан" ҳақида гап кетганда бу жамоа сафарда ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Фақат бир марта дуранг ўйнаган бўлса, қолган 9та баҳсда ютқазиб қўйган. Қолаверса, "Шўртан" сафар ўйинларида атиги учта гол урган. 

Биласизми? "Шўртан" сафардаги бир очкосини 16-турда "Нефтчи"га қарши учрашувда қўлга киритган. Жамоа Фарғонада 1:1 ўйнаган. Қолаверса, ғузорликлар иккинчи давра бошланганидан бери ҳозирча фақат битта ўйинда ғалаба эришишди. 

Факт: "Қўқон-1912" уйдаги беллашувларда 20та гол урган ва бу борада "Насаф" билан бир хил кўрсаткичга эга. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика