

"Тулкилар" бош мураббийи келаётган трансфер ойнасида футболчини сақлаб қолиш жуда мураккаб эканини тан олди. Ёзда Премьер-лигадаги рақиби "Ньюкасл"нинг 25 ёшли футболчи учун 2 та таклифи рад этилди.
Мэддисоннинг мавсумни ажойиб бошлагани туфайли бошқа қўшимча таклифлар ҳам тушиши кутилмоқда.
"У сиз ҳеч қачон йўқотишни истмайдиган ўйинчилардан бири", – деди Рожерс инглиз футболчисига бўлган қизиқиш ҳақида.
Англия Премьер-лигаси 2022/23 йилги мавсумда шу пайтга қадар 7 та ўйинда иштирок этган Мэддисон худди шунча самарадорлик (5+2) кўрсатди.



