Бразилия терма жамоасининг асосий футболчиси "Ювентус"га ўтишга тайёр

21 май 2026, 08:40
Бразилия терма жамоаси ва "Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Бекер, агар Турин клуби жорий мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса ҳам, "Ювентус"га ўтишга тайёр.

Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг маълумотларига кўра, "Ювентус"нинг Серия А турнир жадвалидаги ҳолатига қарамай, бразилиялик посбоннинг атрофидагилар (вакиллари) унинг туринликлар сафида тўп суриш истаги борлигини тасдиқлашган.

Италия чемпионати якунида бир тур қолганида, Лучано Спаллетти жамоаси 68 очко жамғариб, турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Бешинчи поғонадаги "Комо" ҳисобида ҳам 68 очко бор. "Рома" ва "Милан" эса 70 тадан очко билан мос равишда тўртинчи ва учинчи ўринларни банд этган.

Жорий мавсумда Алиссон Бекер клуб миқёсидаги барча турнирларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 36 та тўп олиб чиқди ва 13 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Transfermarkt портали 33 ёшли дарвозабоннинг трансфер баҳосини 17 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›