"Қўқон-1912" жамоаси асосий дарвозабони билан шартномани бекор қилди

12 июн 2026, 16:49
"Қўқон-1912" жамоаси дарвозабон Азизхон Исақов билан шартномани бекор қилди.

"2024-йилдан бери жамоамиз сафида ҳаракат қилиб келган дарвозабон Азизхон Исақов билан икки томонлама келишувга кўра шартнома бекор қилинди.

Клубимиз Азизхон Исақов билан хайрлашганини эълон қилади ва жамоа учун қилган меҳнатларига ташаккур изҳор қилади.

Азизхон, келгуси фаолиятингизга омад тилаймиз", - дейилган қўқонликлар матбуот хизмати томонидан тақдим этилган хабарда.

Азизхон Исақов икки ярим йил давомида "Қўқон-1912" сафида жами 56 та учрашувда майдонга тушди ва шу учрашувларнинг 22 тасида ўз дарвозасининг дахлсизлигини сақлаб қолган. У ушбу мавсум қўқонликлар сафида 5 та баҳсда майдонга тушди ва икки беллашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: @FCKOKAND