Расман: Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Уэсли Франса жароҳати туфайли 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмайди

8 июн 2026, 00:34
Бразилия терма жамоасининг ўнг қанот ҳимоячиси Уэсли Франса жароҳати туфайли 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмайди.

Бу ҳақда Бразилия футбол конфедерацияси расмий сайти хабар берди.

Футболчи Миср терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида (2:1) жароҳат олган, тиббий кўрикда унинг чап сонидаги мушаги шикастлангани аниқланган. Ҳимоячи ўрнига "Аталанта" ярим ҳимоячиси Эдерсон чақирилди.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 41 та ўйинда учта гол ва голли узатмани амалга оширди.

Бразилия терма жамоаси 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида “C” гуруҳида Марокаш, Гаити ва Шотландия жамоалари билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: cbf.com.br

Сўнгги янгиликлар

Барча ›