UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  0 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  10 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0

Болалар футболини ривожлантириш учун Европадан мутахассислар жалб қилинади Янгиликлар

Болалар футболини ривожлантириш учун Европадан мутахассислар жалб қилинади

Теглар :  ЎФФ
Мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, ҳудудларда болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Бу борада биринчи галда болалар мураббийларининг малакасини, билим савиясини ошириш масаласига алоҳида аҳамият қаратиляпти. Футбол мактабларида Европанинг футболи ривожланган мамлакатлари ўқув-методикаси асосида иш олиб бориш, болалар билан машғулотларни янги услубда, Европа андозаларига мос равишда ўтказиш ва шу йўл орқали юқори савияли футболчиларни тайёрлашга катта аҳамият қаратилмоқда.

Мана шу мақсадда, вилоятлар тўртта ҳудудга бўлинган ҳолда, ҳар бир ҳудуд учун бир нафардан хорижлик мутахассис жалб қилинади.

1-ҳудуд: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро. Марказ – Нукус шаҳри.

2-ҳудуд: Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё. Марказ – Қарши шаҳри.

3-ҳудуд: Андижон, Фарғона, Наманган. Марказ – Фарғона шаҳри.

4-ҳудуд: Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри. Марказ – Тошкент шаҳри.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси айни пайтда сербиялик бир қатор мутахассислар билан музокаралар олиб боряпти. Тез орада музокаралар якунига етиб, тегишли шартномалар имзоланади.

Хориждан ташриф буюрадиган мутахассис, дастлаб, 3-ҳудуд ҳисобланган водийда иш бошлайди. Бошқа ҳудудлар учун Европанинг бошқа давлатларидан ҳам мутахассисларни жалб қилиш режалаштирилган.  

Юртимизга ташриф буюрадиган мутахассислар ҳудудларда болалар футболи мураббийлари ва селекционерлар билан иш олиб боришади. Уларга ёш футболчиларни футбол мактабларига саралаб олиш, ўқув-машғулотларини ўтказиш, истеъдодли футболчиларнинг маҳоратини сайқаллаб бориш бўйича керакли маслаҳалар бериб боришади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика