Биринчи лига. "Нурафшон" молиявий муаммолар сабаб "Шаҳрихончи"га қарши ўйинга бора олмади ва техник мағлубият қабул қилиб олди

Administrator
18 июн 2023, 20:48
Биринчи лига клуби молиявий муаммо сабаб ўйинга етиб бора олмади.

Биринчи лига тўққизинчи туридан ўрин олган "Шаҳрихончи" - "Нурафшон" учрашуви ўтказилмади. Бунга меҳмон жамоанинг ўйинга ташриф буюрмагани сабаб бўлган. "Нурафшон" жамоаси иқтисодий муаммолар туфайли ўйинга кела олмади.

Биринчи лига регламентининг 9.7 бандига асосан "Нурафшон" жамоасига 0:3 ҳисобидаги мағлубият ёзилди. "Шаҳрихончи" эса ўз навбатида 3:0 ҳисобидаги техник ғалабага эга чиқди.


AdministratorМуаллиф
Манба: https://t.me/birinchiligauzb