UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  0 18:00Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди  51 17:50Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  7 16:25Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистон U-16'га мағлуб бўлди  1 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  8 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  12 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  1 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  15 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  26 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  5 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  2 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  4 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  3

Биласизми? "Пахтакор" Франция клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этган Янгиликлар

Биласизми? "Пахтакор" Франция клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этган

1966 йил "Пахтакор" халқаро ўртоқлик учрашувида Франциянинг "Тулуза" жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Ўшанда "Тулуза" мавсумга тайёргарликнинг охирги босқичида "Пахтакор" билан ўртоқлик баҳсида майдонга тушган. Бир мавсум аввал жамоа Франция чемпионатида 4-ўринни эгаллаб, Еврокубокларга йўлланма олганди. 7 август куни Тошкентда ўтказилган беллашувда Дорсини, Бернар ва Ле Юро каби ижрочиларга эга бўлган жамоанинг жиддий қаршилик қилиши кутилганди. Бир неча футболчилар Франция терма жамоасига номзод саналар, Монин эса Парагвайдан бўлиб, Жанубий Американинг етакчи клубларидан бири "Фламенго"дан француз клубига келиб қўшилганди. Қолаверса, ўша йили март ойида "Тулуза" ўртоқлик учрашувида Москванинг "Спартак" клубини 2:0 ҳисобида доғда қолдирганди.

Ўйинни ҳужумкор тарзда бошлаган "Пахтакор" рақибни кескин ҳужумлари билан довдиратиб қўяди. Тез орада Биродар Абдураимов ва Баҳодир Иброҳимов ижросидаги ҳужумни Абдураимов аниқ зарбаси билан голга айлантирди. 21-дақиқада Мақсуд Шариповдан тўпни қабул қилиб олган Абдураимов дублини нишонлайди. "Тулуза" эса ўйин охиригача ўзига келишга улгурмайди. Иккинчи бўлимда Абдураимов хет-трикка эришган бўлса, Геннадий Красницкий ва Баҳодир Иброҳимов ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўяди. Шу тариқа афсонавий мураббий Михаил Якушин қўл остида "Пахтакор" ўз тарихидаги энг ажойиб ғалабалардан бирини қайд этади.

"ПАХТАКОР" - "ТУЛУЗА" - 5:0 (2:0)
1966 йил 7 август. "Пахтакор" стадиони.
"Пахтакор":
Юрий Пшеничников, Ривал Зокиров, Владимир Штерн, Виктор Науменко, Виталий Суюнов, Вячеслав Солохо, Мақсуд Шарипов, Аҳрол Иноятов, Баҳодир Иброҳимов, Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов.
"Тулуза": Жюспен, Мутон, Бад, Монин, Редэн, Бернар, Сухан, Дорсини, Брек (Лудон), Брюнетон, Ле Юро.
Голлар: Абдураимов 14, 21, 68, Красницкий 82, Иброҳимов 88.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика