Бернарду Силва "Барселона"га ўтиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди

7 июн 2026, 20:54
31 ёшли португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силва "Барселона"га эҳтимолий трансфер ҳақида фикр билдирди.

Футболчи Португалия терма жамоаси Чили устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўртоқлик учрашувидан сўнг баёнот берди. Силва фаолиятини қаерда давом эттириши ҳақида ҳали якуний қарор қабул қилмаганини тан олди.

“Барса? Бу менда бор вариантлардан бири, лекин ҳали бир қарорга келганим йўқ. Ҳақиқат шундаки, менда кўплаб вариантлар бор ва мен маълум бир клуб ҳақида гапирмайман. Мени хоҳлаган жамоада бўлишга ҳаракат қиламан. Бу мен учун жуда муҳим”, — деди Силва.

Бернарду Силва 2017 йилдан бери "Манчестер Сити" сафида ўйнаб келаётганди. Якунланган мавсумда португалиялик футболчи клуб сафида 53 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›