Бернарду Роналду, Канселу ва Данилодан "Ювентус"даги фаолияти ҳақида сўради

Aslanov Jasurbek
13 май 2026, 22:21
Бернарду Силва "Ювентус"да тўп тепиш қандай эканлигига қизиқиш билдирмоқда.

"Tuttosport" хабарига кўра, туринликлар ярим ҳимоячига йилига "тоза" 6 млн евро, шунингдек, бонуслар сифатида 2 млн евро (бир миллион — Чемпионлар лигасига йўлланма олгани учун, иккинчиси — муайян миқдордаги ўйинлар ва голлар учун) тўлашга тайёр. Шартнома икки мавсумга мўлжалланиб, уни яна бир йилга узайтириш имкониятига эга бўлади.

Силва ушбу вариантни кўриб чиқмоқда ва маълумот тўпламоқда. У "Ювентус"нинг собиқ футболчилари Криштиану Роналду, Жоау Канселу ва Данило билан маслаҳатлашган, улар эса трансфер ғоясини маъқуллашган.

31 ёшли португалиялик футболчи "Манчестер Сити"ни эркин агент сифатида тарк этмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Tuttosport