UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56Тевес Месси ва Аргентинанинг ЖЧ-2022даги имкониятлари ҳақида гапирди  0 09:3795:0, 91:1 ҳисобида якунланган ўйинлар бўйича иш очилди  1 09:22Холанднинг "Манчестер Сити" билан шартномасида товон пули қандай белгиланган?   0 09:10"Қасос олгандим". Сон Германиядаги ирқчилик ҳақида гапирди  1 09:07Расман: Марко Шарич "Нефтчи"ни тарк этди  2 08:55Погба шу ҳафта "Ювентус"да тиббий кўрикдан ўтади  0 08:42МЮ Перейрани "Фулхэм"га сотади  0 08:29"Франция чемпиони бўлганимиздан фахрланамиз". Почеттино ПСЖ билан хайрлашди  4 08:15Olamsport: Шавкат Раҳмонов Чимаевни кескин танқид қилди, Будапешт “Катта Дубулға”си учун дзюдочиларимиз таркиби маълум  0 07:58"Милан" ва Ибрагимович янги шартнома бўйича келишиб олди  1 07:44"Барселона"нинг "Гампер кубоги"даги рақиби аниқ бўлди  0 07:30"Барселона" Рафинья бўйича "Лидс"ни рози қила олмаяпти  3 07:12Кучлар тенг келган "Олимпик" - "Навбаҳор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 01:29Эшитдик-да! Славче Войнески "Пахтакор"дан кетмоқда   42 01:20Улуғбек Бақоев: "Сўнгги ўн икки кун ичида тўртта ўйин ўтказдик. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилишди"  14

Берлускони клуби, "ўрмончилар" ва "Жирона". Европа топ-лигаларида мавсумий янгиланиш Янгиликлар

Берлускони клуби, "ўрмончилар" ва "Жирона". Европа топ-лигаларида мавсумий янгиланиш

Хайрлашамиз ва танишамиз.

Сегунда плей-офф финал босқичида элитага чиқиш учун ғалаба қозонган Испаниянинг "Жирона" клуби 2022/23 йилги мавсум Европа топ чемпионатининг охирги бўлиб эълон қилинган иштирокчисига айланди. Бугун қуйи дивизионга тушиб кетган ҳамда элитага кўтарилган жамоалар ҳақида гаплашамиз.


Англия чемпионати

Тушиб кетди: "Норвич", "Уотфорд", "Бернли".
Элитага чиқди: "Фулхэм", "Борнмут", "Ноттингем Форест".

"Норвич" — Англиянинг асосий футбол "лифти"дир. 2018/19 йилги мавсумда "канарейкалар" Чемпионшипда биринчи ўринни эгаллаб, Премьер-Лигага йўл олишди. Аммо у ерда 20-ўринни банд қилди. Ўтган мавсум яна чемпионликни қўлга киритишди. Бироқ мавсум якунида яна АПЛнинг энг ёмон жамоаси бўлиб, қуйи дивизионга тушиб кетишди.

"Норвич" 2017/18 йилги мавсумдан бери дивизионлар ўртасида "саёҳат қилаётган" "Фулхэм" билан бемалол баҳслашишга тайёр. Жамоа 6 йилдан бери бир дивизионда кетма-кет икки мавсум ўйнамаяпти. "Норвич" билан эса 5 йилдан бери мунтазам чемпионат ўйинларида тўқнаш келмади: "Фулхэм" юқорилаганда, "Норвич" пастлайди ёки бунинг акси.

"Бернли" олий лигада 6 йил ўйнаб, шу мавсумдан кейин элитадан тушиб кетди. Узоқ йиллар "Бернли"ни бошқарган Шон Дайч жамоани жонлантириб юборди, бироқ ортда қолган мавсумда АПЛдаги ўрнини сақлаб қола олмади. Икки йил аввал "Фулхэм"ни элитага олиб чиққан Скотт Паркер бу гал "Борнмут"ни Премьер-Лигада ўйнашига сабабчи бўлди.

"Ноттингем Форест" Чемпионшип плей-офф босқичида ғалаба қозонди ва 1998/99 йилги мавсумдан бери илк бор Премьер-Лигада иштирок этади. Дарвоқе, гап икки бор Европанинг энг яхши жамоаси бўлган клуб ҳақида кетмоқда: 1978/79 ва 1979/80 йилги мавсумларда "ўрмончилар" афсонавий Брайан Клаф билан Чемпионлар Кубогида ғалаба қозонган.


Испания чемпионати

Тушиб кетди: "Гранада", "Леванте", "Алавес".
Элитага чиқди: "Альмерия", "Вальядолид", "Жирона".

"Леванте" Примеранинг охирги турларида 4тадан 3 баҳсда ғолиб чиқди. Умуман олганда, у ўтган баҳор испан чемпионатининг энг ёрқин жамоаларидан бири бўлди десак, адашмаймиз. Лекин бу омиллар "қурбақалар" Сегундага тушиб кетмаслиги учун етарли бўлмади. "Альмерия" 2014/15 йилдан, "Жирона" эса 2018/19 йилдан бери илк бор Примерада иштирок этади. "Вальядолид" элитага қайтиши учун эса бир йил кифоя қилди.

Феномен Роналдога тегишли бўлган ушбу клубнинг таркибни кучайтириш бўйича улкан режалари бор: гап-сўзларга қараганда, "Вальядолид" таркибини "Барселона" ва "Реал"нинг бразилиялик афсоналари — Дани Алвес ва Марсело билан тўлдирмоқчи экан. Эслатиб ўтамиз, улар айни дамда эркин агент ҳисобланишади. Роналдонинг шахсан ўзи ҳамюртлари билан  музокара олиб бораётган эмиш.

"Жирона" Сегундадаги мавсум натижаларига кўра 6-ўринни эгаллади. Эътиборлиси, жироналиклар очко бўйича тенг бўлган "Овьедо"дан фақатгина қўшимча кўрсаткичларга кўра олдинга ўтишга муваффақ бўлди. Плей-оффда эса "Жирона" Кубокларда ас қотадиган характерни ишга солди ва Примерага тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишга жуда яқин келган "Эйбар" ва "Тенерифе"га сафардаги ғалабалари орқали имкон қолдирмади.


Италия чемпионати

Тушиб кетди: "Кальяри", "Женоа", "Венеция".
Элитага чиқди: "Лечче", "Кремонезе", "Монца".

"Женоа" 15 йил деганда илк бор элитадан тушиб кетди. "Кальяри" олти йил кетма-кет олий лигада ўйнаб, А Серияни тарк этди. "Венеция" эса А Серияда ўтган 2021/22 йилги чемпионатни охирги 20 йилдаги ягона мавсум сифатида эслашга мажбур, ҳозирча.

"Лечче" А Серияга қайтиши учун 2 йил етарли бўлди. "Кремонезе" эса элитага қайтиш учун анча йиллар талаб этилди: клуб охирги марта 1995/96 йилги мавсумни А Серияда ўтказган. "Монца"ни эса А Сериядаги дебют кутиб турибди. Клуб 1912 йил ташкил топган ва 110 йил деганда ўзини элитада синаб кўриши мумкин бўлади.

Италия собиқ бош вазири ва "Милан"нинг собиқ хўжайини Сильвио Берлускони 2018 йил 3 миллион евро эвазига "Монца"ни сотиб олганди. Бундан ташқари, "Милан"нинг собиқ вице-президенти Адриано Галлиани ҳам унинг ёнида ишлайди. Икки қария 3-дивизионда ўйнайдиган "Монца"ни 4 йил ичида А Серияга олиб чиқишга муваффақ бўлишди. Берлусконининг яқин келажакдаги режаси Скудеттони қўлга киритиш ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш. Ҳазиллашмаяпмиз, ҳар ҳолда Сильвионинг ўзи шундай ниятда эканини ОАВга маълум қилди.


Германия чемпионати

Тушиб кетди: "Гройтер Фюрт".
Элитага чиқди: "Шальке", "Вердер".

Бундеслигада "Шальке" ва "Вердер"ни соғиниб улгуришмаган бўлса ҳам керак: 2020/21 йилги мавсум сарҳисоби бўйича "Вердер" ва "Шальке" Бундеслига элитасининг энг ёмон, 2021/22 йили эса Бундеслига иккинчи дивизионининг энг яхши жамоалари бўлишди.

Узоқ кутилган қайтиш эса амалга ошмади: 2017/18 йилги мавсумгача олий лигадан ҳеч қачон тушиб кетмаган "Гамбург" ўтиш баҳсларида "Герта"га қарши ўйнади. "Динозаврлар" сафарда бўлиб ўтган учрашувда минимал ҳисобда устун келишди, аммо орадан 4 кун ўтиб, уйда мағлуб бўлишди (0:2). Феликс Магат берлинликларга элитада қолишида ёрдам берди ва ўз ўрнини Сандро Шварцга бўшатиб берди.


Франция чемпионати 

Тушиб кетди: "Мец", "Сент-Этьен", "Бордо".
Элитага чиқди: "Тулуза", "Аяччо", "Осер".

Бирданига 2та клуб, мамлакатнинг кўп карра чемпионлари Лига 1дан тушиб кетишди: "Бордо" 6 марта Франция чемпиони бўлган, яқин вақтгача энг кўп титул эгаси ҳисобланган "Сент-Этьен" эса 10 бор маҳаллий лигада ғолиб чиққан. "Осер"га қарши ўтиш баҳсидаги мағлубият ва жамоа иккинчи дивизионга тушиб кетишидан сўнг, "Сент-Этьен" мухлислари футболчиларга қарата файерлар отиб, захира ўриндиғини ёқиб юборишди. Бу ҳам етмагандек, фан-шоп (мухлислар учун дўкон)ни талон-тарож қилиб ташлашди.

Қаттиқ ғазабланган оломонни тинчлантириш учун полиция ходимлари махсус таёқча (дубинка) ва кўздан ёш чиқарувчи газ ишлатишга мажбур бўлишди. Бу ҳолатни футболчилар бутун умр эсдан чиқара олишмаса керак.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
24 июн 01:06:59
Billy Erkonoff
Maqolaga gap yoʻq !
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика