Бердиев жамоадан кетиши ҳақида футболчиларга маълум қилган
06 авг 2016 22:27
Янгиликлар
Бердиев жамоадан кетиши ҳақида футболчиларга маълум қилган
Россиянинг "Ростов" жамоаси бош мураббийи Қурбон Бердиев тез орада "Спартак" бошқарувига ўтиши кутилмоқда.
Қурбон Бердиев бугун "Ростов"даги ўзининг охирги машғулотини ўтказган ва шундан сўнг футболчиларга клубдан кетиши ҳақида маълум қилган.
Бердиев жамоани тарк этаётганини клубнинг футболчилардан катта қарздорлиги борлиги билан изоҳлаган.
Қурбон Бердиев тез орада "Спартак" жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин.
Куни кеча "Спартак" клуби жамоа бош мураббийи Дмитрий Аленичевнинг истеъфосини қабул қилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар