UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30АПЛ. "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги Лондон дербиси бошланди! (онлайн ҳисоб)  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  0 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  3 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  7 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  4 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  20 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  15 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  14 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  7

Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"

Элит ОЧЛ умумий босқич 5-тури доирасидаги "Насаф" – "Трактор" ўйинидан аввалги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва дарвозабон Абдувоҳид Неъматов иштирок этди.

"Шуни таъкидламоқчиманки, Элит ОЧЛда барча рақибларнинг даражаси юқори. Эртага бизни яна бир қийин ўйин кутиб турибди. Ўйлайманки, йигитларни ўйинга яхши тайёрлай олдик ва ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз", – деди Рўзиқул Бердиев эртанги учрашувдан олдин.

"Яхши жамоага қарши ўйнаймиз. Насиб қилса, мухлисларимизни хурсанд қиламиз ва уч очкони қўлга киритамиз", – деди Абдувоҳид Неъматов.

- Жамоа Элит Лигада тўрт учрашув ўтказди. "Трактор"нинг қолган рақиблардан фарқи қандай?

- "Трактор"да номдор ўйинчилар камроқ бўлиши мумкин, аммо улар жамоа сифатида жуда кучли. Терма жамоа футболчилари ва легионерлар кўп. "Трактор" индивидуал жиҳатдан эмас, жамоавий ўйинга кўпроқ урғу берадиган жамоа. Аввалги рақибларимиздан фарқи шу деб ўйлайман.

- Абдувоҳид Неъматовга савол. Эронга қарши яқинда ўйнадингиз. "Трактор" сафидаги қайси футболчилар "Насаф" дарвозасига кўпроқ хавф солиши мумкин деб ўйлайсиз?

- Хавфни бир кишидан кутмаймиз. Имкон қадар ҳар бир футболчига эътиборли бўлишга ҳаракат қиламан.

- "Насаф"нинг руҳий ҳолати қандай? Йўқотишлар йўқми?

- Ҳозир биз оғир жараённи ўтказяпмиз. Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз. Йигитларга ҳам буни тушунтирдим. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун, ғалаба қозонишга интиламиз. Баъзи бир футболчиларимизда енгил жароҳат бор. Эртага ҳар бир футболчи майдонда максимал ҳаракат қилади деган умиддаман. Ушбу мусобақада ҳали имкониятларимиз бор.

- Абдувоҳид Неъматовга савол. Эртага сиздан юқори даражадаги ўйинни кутсак бўладими?

- Насиб қилса, албатта.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф"нинг "Трактор"га қарши ўйини эртага 18:45 да бошланади.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

+3   
23 ноя 20:41:57
Alexis Dan
Насафни галаба билан табриклаш насиб этсин эртага, зеро Насаф юртимиз шаънини химоя килмокда барибир (Нефтчи мухлиси)
+1   
23 ноя 21:25:15
Tolqinjon Aliyev
НАСАФ ФУТБОЛ ЖАМОАСИГА ЧИН ДИЛДАН ОМАДЛАР ТИЛАЙМИЗ , ХУДО ХОХЛАСА ЭРТАГА ГАЛАБА БУЛАДИ ВА ЖАМОАГА ИШОНАМИЗ.( КУКОН -1912 МУХЛИСЛАРИ
+1   
23 ноя 21:06:46
NavBars
NASAFGA OMAD TILAYMIZ!!! OLG'A O'ZBEKISTON!!!
   
23 ноя 20:53:39
Фарход
Ютади Насаф эртага !!!!!!!!!
   
23 ноя 20:53:38
Фарход
Ютади Насаф эртага !!!!!!!!!
   
23 ноя 20:39:42
Шухрат Эргашев
Аввалл эртанги уйинда омад Насаф томонида булишини тилаймиз, уйинчилардан эса совукконлик, аниклик, шижоат, агрессив булиб уйнаб ижобий натижа килишини тилаймиз. Олга Насаф. Майдонда куллаймиз.
   
23 ноя 20:39:19
Jasur Qarshiboev
Танк
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика