UZ

Сўнгги янгиликлар

14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  0 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  1 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  3 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  1 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  1 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  5 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  15 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  14 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1

⚡️ Белотти vs. Шомуродов Янгиликлар

⚡️ Белотти vs. Шомуродов

Ўтган ёз Андреа Белотти эркин агент сифатида “Рома”га келиб қўшилди ва 1+2 кўринишида шартнома имзолади.

Албатта, мазкур трансфер ўзбекистонлик мухлисларга маъқул келмагани аниқ. Чунки, Шомуродов энди нафақат Тэмми Абрахам, балки, Белотти билан ҳам асосий таркиб учун курашишига тўғри келарди. Бундан ташқари, клуб 27 ёшли ҳужумчини қўйиб юборишни хоҳламади ва мавсум давомида режаларига уни ҳам киритгани хабар қилинганди. Аммо Элдор ҳозиргача клуб либосида ҳали бирорта ҳам ўйинни асосий таркибда бошламади. Балки, у А Сериянинг бошқа клубига ўтиб кетгани яхшимиди?

Жозе Моуринью ўзи учун "ёқимтой" бўлган италияликка кўпроқ имкон бермоқда. Хўш, у бу ишончни оқлай оляптими ўзи?

Келинг, Белотти ва Шомуродовнинг жорий мавсумдаги статистикасига эътибор қаратамиз.

Андреа Белотти, 28 ёш

Умумий 14 та учрашувда (6 та асосий, 8 таси захирадан) майдонга тушди ва фақатгина битта ўйинда (ХИК – “Рома” 1:2) захирада қолдирилди;

Иккита гол урди – ХИК (3:0) ҳамда “Бетис” (1:1) билан ўйинда;

Белотти ўйнаган баҳсларнинг 8 тасида “бўрилар” ғалабага эришди, 5 тасида ютқазди ва бир марта дуранг ўйнади;

Майдонда умумий 610+ дақиқа ҳаракат қилди.

А Сериядаги расмий статистикаси:

Умумий паслари – 63 та (71 фоиз аниқ);

Ҳужум яратилган паслар – 6 та;

Ўртача майдонга босиб ўтган йўли – 6 км;

Энг юқори тезлиги соатига 33,12 км;

Дарвоза томон аниқ зарбалари – 4 та;

Ноаниқ зарбалар – 1 та;

Унга нисбатан фол ишлатилган – 8 марта;

У қўполлик ишлатган – 7 марта.

Элдор Шомуродов, 27 ёш

Умумий 7 та учрашувда қатнашди ва барчаси захирадан майдонга тушди. 11 та ўйинда қайдномадан жой олди, аммо баҳсда иштирок этмади – 4 таси Европа Лигаси, 7 таси А Серияда;

Мавсумдаги ягона голини “Лудогорец”га қарши (1:2) ўйинда айнан Белоттининг ўрнига захирадан тушиб, уришга эришди;

Элдор қатнашган ўйинларнинг 3 тасида римликлар ғалаба қозонган ва 4 тасида имконият бой берилган;

Майдонда умумий 91+ дақиқа (!) ҳаракат қилган.

А Сериядаги расмий статистикаси:

Умумий паслари – 20 та (85 фоиз аниқ);

Ўртача майдонга босиб ўтган йўли – 2 км;

Энг юқори тезлиги соатига 32,22 км;

Дарвоза томон аниқ зарбалари – 1 та;

Ноаниқ зарбалар – 2 та;

Унга нисбатан фол ишлатилган – 1 марта.

+БОНУС

Ўзбекистонлик футболчи бўлгани учун Шомуродовни кўпроқ ўйнашини хоҳлаётгандек кўринаётгандирмиз, аммо октябрь бошида EA Sports компанияси ФИФА 23 симуляторида ҳафта рамзий жамоасига ҳамюртимизни ҳам киритди ва унинг халқаро майдондаги (Коста Рика – 1:2 ва Камерун – 1:1 билан ўртоқлик ўйинларида) иштирокини юқори баҳолаб, рейтингини кўтариб қўйганди.

“WhoScored” статистик портали жорий мавсум ҳисоб-китобига кўра эса Элдор ўртача 6,19 баллга, Белотти 6,37 баллга баҳоламоқда.

Хулоса ўзингиздан…


Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика