ПСЖнинг яна бир етакчиси учун мавсум якунланган бўлиши мумкин

22 ноя 2026, 09:00
ПСЖ ҳужумчиси Дезире Дуэда ўнг тизза хочсимон пайининг узилиши гумон қилинмоқда.

Бу ҳақда Париж клубидаги манбаларга таяниб RMC Sport хабар бермоқда.

21 ёшли футболчи Франция чемпионати доирасида "Ницца"га қарши сафар ўйинининг 41-дақиқасида жароҳат олди. Дуэ ўйин эпизоди вақтида оёғини ноқулай қўйиб, майсага йиқилди. Франциялик футболчи майдонни мустақил тарк эта олмади — уни замбилда олиб чиқишди.

Якшанба, 22 ноябрь куни Дуэ МРТ текширувидан ўтади, унинг натижаларига кўра жароҳатнинг оғирлик даражаси маълум бўлади.

2026/27 йилги мавсумда Дуэ Париж клуби сафида барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: RMC Sport