"Бавария" собиқ футболчисига қамоқ жазоси таҳдид солмоқда — Bild

Мюнхен прокуратураси Германия терма жамоаси ва "Бавария"нинг собиқ ҳимоячиси Жером Боатенгга қарши ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлган даврда машина бошқаргани учун жиноят иши қўзғатди, деб хабар беради Bild.

Боатенгга жарима ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси таҳдид солмоқда, чунки Германияда бундай қонунбузарлик жиноят ҳисобланади. Шунингдек, такрорий ҳолатларда ҳайдовчилик гувоҳномасини умрбод олиб қўйиш ҳам мумкин.

Аввалроқ Боатенг собиқ қиз дўстига тан жароҳати етказганликда айбланган эди. Мюнхендаги минтақавий суд унинг калтаклагани ҳақидаги иш бўйича қарор чиқарган. Боатенг 200 минг евро миқдорида шартли жарима олган.


Манба: Bild