

Бу ҳақда мюнхенликларнинг расмий сайти хабар бермоқда.
Ҳар иккала футболчи шанба кунги Бундеслига доирасидаги Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши кечган ва 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган учрашувда жароҳат олишди.
Сайбарида ўнг тўпиқ бўғими пайларининг узилиши ташхиси қўйилди. Марокашлик футболчи аллақачон муваффақиятли операция қилинди. Гнабри эса чап сон орқа мушаклари шикастланишига учраган.
Дуранг натижадан сўнг "Бавария" турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди, "Боруссия" эса иккинчи. Ҳар икки жамоа ҳисобида 18 тадан очко бор. "Фрайбург" эса 16 очкога эга.



