

Ўйинни англиялик Энтони Тейлор бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Гари Бесвик ва Адам Нанн ёрдам беради.
Тўртинчи ҳакам коста-рикалик Хуан Кальдерон, захира ёрдамчи ҳаками эса унинг ҳамюрти Хуан Карлос Морадир.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Колумбия ўйини 18 июнь куни соат 07:00да старт олади.



