"Тезкор студия"да қайноқ фикрлар: Канада ва АҚШ визаси ҳақида, Чехиянинг олтин авлоди ва Европани енгаётган Корея

Iskandarov Abdulaziz
14 июн 2026, 14:46
Жаҳон чемпионатига оид кўрсатувларимиз қизғин паллага кириб бормоқда.

Кўрсатув ижодкорлари ҳар бир эфирга мутахассислар, меҳмонларни таклиф қилмоқда. "Тезкор Студия"нинг кечаги сонида Championat.asia сайтининг сафарларга бориш-келишдаги ҳомийси "Ofo Tour" агентлиги раҳбари Фазлиддин Раҳимбаев меҳмон сифатида иштирок этди. Бундан ташқари Нодирхўжа Юлдашев, Нарзулла Сайдуллаев, Толибжон Қосимов, Миркомил Мусаев биргаликда ўйинлар муҳокамасини олиб боришди.

Фазлиддин Раҳимбаев дастлаб Канада ва АҚШ визалари бўйича кичик тушунтириш бериб ўтди.

hf_20260614_090819_c1af871d-16e3-4a7f-8c0c-3cd4009bc036.jpeg

“Канадага виза олишнинг энг осон йўли — аввал АҚШ визасини олишдир. Сизда Америка визаси бўлса, Канада визасини қўлга киритиш анча енгиллашади. Аслида, бу икки давлат визаси бир-бирига тўғридан-тўғри ўтмайди (боғлиқ эмас). Аммо қизиқ бир жиҳати бор: АҚШ ёки Канада визасига эга бўлган сайёҳлар Мексикага бемалол, қўшимча визасиз киришлари мумкин.
Американинг аниқ бир алгоритми ёки маълум бир виза берадиган тамойиллари йўқ. Охирги 10 кунликда олдинги ойларга нисбатан виза бериш кўпайган. Олиш мумкин экан деб ҳамма бир вақтда виза олишга ошиқди. Давлат тизимидаги ходимлардан тортиб кичик қатламгача Америкага бориш қизиқ бўлиб қолди. Яна бир янгилик чиқди, 1 июль санасидан бошлаб Жаҳон чемпионати баҳонасида навбатни суриш имконияти пуллик бўлиши мумкин экан. Расмий равишда 750 доллар тўланади ва яқин 10 кун ичида навбат олиб кириш мумкин бўлади. Виза олаётган одамларни кўриб, шу даражада катта мухлислар оммаси бор экан, деган фикр уйғонди. Масалан, бир мижозимиз финалгача бўлган барча босқичларга чипта олдилар. Умумий ҳолатда футбол томондан кираётган, ўзига ишончи бўлган ва фикрини асослаб бера оладиганлар осонроқ визани қўлга киритишди. Америка элчихонаси бундай катта фоизда виза бермаган”,- дейди "Ofo Tour" агентлиги раҳбари Фазлиддин Раҳимбаев.

Миркомил Мусаев Чехиянинг олтин авлодига тўхталиб ўтди. Маълумот учун, Чехия терма жамоаси 1996 йилги Европа чемпионатида сенсация кўрсатган ҳолда финалгача борган ва якунда Германияга кичик ҳисобда мағлуб бўлган.

Чехия — ҳар доим ҳайрон қолдира олган кучли Европа жамоаси. Уларнинг 1996 йилги мусобақада Карел Поборски каби футболчилари бор бўлган "олтин авлоди" машҳур эди. Кечаги ўйинда жамоага америкаликларга хос агрессивлик етишмади ва улар фақат стандарт вазиятларга ишониб ўйнашди. Корея билан эса бундай ўйнаш қийин. Кореяликлар "батарея" каби охиригача босим қилишади. Сўнгги Жаҳон чемпионатларида улар тўхтамасдан Европа жамоаларини (Германия, Португалия ва ҳ.к.) ютиб келяпти. Бош мураббий — олтин авлод вакили Хон Мён Бо зўр жамоа йиға олган. Бироқ бу Корея ўз давридаги энг кучлиси эмас.

hf_20260614_090838_45d679f3-78c2-47c9-a2f1-0fa2b1b08045.jpeg

Англия футболи бўйича мутахассисга айланган Толибжон Қосимов Жаҳон чемпионатида футболга киритилган ўзгариш ҳақида гапирди.

“Бу Жаҳон чемпионатида кўплаб янги қоидалар жорий қилинди. Жумладан, «Арсенал» бутун мавсум давомида ишлатган тактикасини Жаҳон чемпионатида қўллай олмасди. Сабаби, стандарт вазиятларда дарвозабонни блоклаш тақиқланди. Агар шундай вазиятдан гол урилса, ҳакам ўйинни тўхтатади ва дарвозабон эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади. ФИФА ҳамма жамоалар фақат стандартларга ишониб қолмай, футбол завқи учун ўйнашини истаб шундай қарор қабул қилди. Халқаро ташкилотнинг бу қадамини тўлиқ олқишлайман”

hf_20260614_090801_9487cf61-d64c-44f5-905d-708f70117e3e.jpeg

Кўплаб лойиҳалар асосчиси Нодирхўжа Юлдашев Жалолиддин Машариповнинг қачон машғулотларга қўшилиши ҳақида кичик маълумот бериб ўтди. Хабарингиз бор, футболчимизда белидаги диск чурраси билан боғлиқ муаммо сабаб якуний таркибга кириш ёки кирмаслиги масаласи диққат марказида турибди.

"Жалолиддин Машариповнинг 26 талик рўйхатга кириш ёки кирмаслиги ҳақида турли фикрлар билдирилмоқда. Якуний қарорни барибир мураббий ҳал қилади. Билишимизча,

Бизда Жаҳон чемпионати, Ўзбекистон терма жамоаси атрофидаги воқаелар, учрашувлар таҳлилига оид эфирларимиз давом этади.

Ҳомийларимиз: CAU, “InfinBank”, “AKFA”“Usell” “TT LLC”“Black Cofee”“OfoTour”

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia