

Бу ҳақда "Mundo Deportivo" хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, 18 ёшли немис футболчиси Бундеслигадаги ажойиб мавсумидан сўнг каталонияликларнинг эътиборида. Бироқ Карль машғулотларда жароҳат олгани учун ЖЧ-2026 финал босқичини ўтказиб юборади.
Карль 2025 йилнинг июнидан бери "Бавария"да ўйнаб келмоқда ва унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган.
2025/26 йилги мавсум ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 40 ўйинда 9 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt унинг трансфер қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.



