"Бавария" Жексонни 65 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 15 млн еврога ижарага олади. Мюнхенликлар "Челси" билан келишиб олди

Alisher Ostonov
30 авг 2025
Николас Жексон "Челси"дан "Бавария"га ўтмоқда.

Мюнхенликлар инглиз жамоаси билан 24 ёшли ҳужумчининг трансфери бўйича келишувга эришди.

"Бавария" форвардни сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олади.

Немис клуби футболчининг ижараси учун 15 миллион евро тўлайди, сотиб олиш банди эса 65 миллион еврони ташкил қилади.

Шунингдек, "Бавария" агар сотиб олиш бандини фаоллаштирса, "Челси" ҳужумчининг кейинги сотувидан фоиз олади.

Николас Жексон ўтган мавсум АПЛнинг 30 ўйинида 10 та гол ва 5 та ассистга муаллифлик қилган.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: nytimes.com