

— Ламинни "Реал"да кўришни истармидингиз?
— Йўқ. Шунчаки шубҳасиз, у ажойиб ўйинчи, ривожланиш учун ақлбовар қилмас салоҳиятга эга ёш футболчи. Унинг ёшида Европа ва жаҳон чемпиони бўлиш фавқулодда ҳолат, аммо бизда топ-даражадаги таркиб бор ва мен ким учундир жой бўшатмаган бўлардим. Ҳозир улар — менинг ўйинчиларим. Менинг ўйинчиларим эса — энг яхшилари, — дейди Моуриньонинг сўзларини келтирган "AS".



