Аргентиналик мураббий "Нефтчи"дан кетди

Sherzod Nurmatov
20 авг 2026, 12:45
Аргентиналик мутахассис Жуан Круз Гилл оилавий сабабларга кўра “Нефтчи” мураббийлар штабини тарк этди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

“Жуан Круз Гиллга “Нефтчи”даги фаолияти ва жамоамизга қўшган ҳиссаси учун раҳмат айтамиз.

Оилавий сабабларга кўра қабул қилинган ушбу қарорни ҳурмат қиламиз ва унга янги фаолиятида, шунингдек, оиласига мустаҳкамлик ва омад тилаймиз”, – дейилади хабарда.

2.jpg

42 ёшли мураббий 25 июндан бери Ислом Исмоиловга ёрдамчи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати