

Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Саудия Арабистони клуби футболчи ва унинг вакилларига молиявий таклифни тақдим этиб улгурган. 26 ёшли португалиялик вингер шахсий шартнома бандлари бўйича тўлиқ келишувга эришди ва Саудия арабистони Про-лигасига ўтишга “яшил чироқ” ёқди. “Челси” эса футболчини тахминан 60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Аввалроқ Нету учун “Арсенал” ва “Манчестер Сити” даъвогарлик қилганди, аммо ҳар икки клуб ҳам курашдан чиқди. Бу эса “Ал Ҳилол”га эркин ҳаракат қилиш имконини бермоқда: Симоне Инзаги жамоаси ушбу ёзги трансферлар ойнасида аллақачон “Вест Хэм”дан Крисенсио Саммервиллни харид қилиш учун тахминан 60 миллион фунт сарфлаб бўлди.
Агар трансфер амалга ошса, португалиялик вингер Ар-Риёдда “Вулверхэмптон”даги собиқ жамоадоши ҳамда миллий терма жамоадаги шериги Рубен Невеш билан яна бирлашади.



