"Челси" эгалари Боули ва Уолтер клубдаги ўз улушларини сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Aslanov Jasurbek
17 авг 2026, 22:43
"Челси" эгалари Тодд Боули ва Марк Уолтер клубдаги ўз акцияларини сотиш ниятида.

Financial Times хабарига кўра, "кўклар" акциядорлари апрель ойида хабар қилинганидек, клуб акцияларининг тахминан 60 фоизига эгалик қилувчи Clearlake компаниясининг асосий эгасига ўз улушларини сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Боули ва Уолтер 2022 йилда "Челси"ни Роман Абрамовичдан 2,5 миллиард фунт стерлингга сотиб олган инвесторлар гуруҳига киради. Битимдан сўнг ҳар иккала бизнесменнинг клуб стратегияси бўйича Clearlake билан бир неча бор келишмовчиликлари бўлган. Музокаралар шунингдек, Уолтер ўз бизнес-империяси тартибга солувчи органларнинг жиддий назорати остида бўлгани сабабли бошқа муҳим активларни сотишга уринаётган бир пайтда ўтмоқда. 66 ёшли американец НБАнинг "Лейкерс" клубини рекорд даражадаги 12 миллиард долларга сотди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Financial Times

Сўнгги янгиликлар

Барча ›